Information For Readers

Ижтимоий-гуманитар фанларнинг долзарб муаммолари (scienceproblems.uz) илмий-амалий электрон журнал бўлиб, у расман оммавий ахборот воситаси сифатида 2020 йил 6 август куни 1368-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Журналнинг мақсади
Ижтимоий-гуманитар фанлар буйича долзарб ва илмий жиҳатдан асосланган илмий-амалий изланишлар натижаларини чоп этиш ва ўқувчига етказиш ҳисобланади.

ОАК Рўйхати
Журнал Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2022 йил 30 ноябрдаги 327/5-сон қарори билан тарих, иқтисодиёт, фалсафа, филология, юридик ва педагогика фанлари бўйича илмий даражалар бўйича диссертациялар асосий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати (Рўйхатга) киритилган.

Нашрнинг тили
Журнал ва ундаги маколалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилади.

Журналнинг бўлимлари – нашрда:
1) исломшунослик;
2) иқтисодиёт; 
3) педагогика;
4) психология;
5) санъатшунослик;
6) сиёсий;
7) социология;
8) тарих;
9) фалсафа;
10) филология;
11) юридик фанлар  бўйича мақолалар чоп этилади.

Журналнинг фойдаланиш учун очиқлиги
Журнал нашр этилган сонлари ва ундаги мақолалар фойдаланиш учун очиқ ва бепул. Эълон қилинган нашрлар scienceproblems.uz сайтининг архив бўлимида жойлаштирилган.

Тақризлаш сиёсати
Таҳририятга келиб тушган барча мақолалар махсус антиплагиат дастурида текшириб чиқилади ҳамда мақола қўлёзмаси муаллиф кўрсатилмаган ҳолда тақризлаш учун юборилади.

Нашрнинг даврийлиги
Журнал қоида тариқасида бир ойда бир маротаба чоп этилади. Шунингдек, таҳририят тавсиясига кўра, журналнинг қўшимча ва махсус сонлари ҳам чоп этилиши мумкин.

ISSN:
Нашрнинг халқаро стандартлар асосида бўлишини таъминлаш мақсадида унга ISSN 2181-1342 рақами олинган.

Crossref DOI:
Таҳририят Crossref DOI нинг расмий аъзоси ҳисобланади ва 10.47.390 DOI префиксига эга. Ҳар бир нашр ва илмий мақолага индивидуал Crossref DOI рақами берилади.