Information For Authors
Мақолага қўйиладиган умумий талаблар
“Ижтимоий-гуманитар фанларнинг долзарб муаммолари” электрон журналида исломшунослик, иқтисодиёт, педагогика, психология, санъатшунослик, сиёсий, социология, тарих, фалсафа, филология, юридик фанлар бўйича илмий мақолалар чоп этилади. Журналга ўзбек, рус ёки инглиз тилида ёзилган мақолалар қабул қилинади.
Журналга тақдим этилган қўлёзмалар оригинал ва илгари чоп этилмаган, долзарб ва илмий асосланган бўлиши талаб этилади. Мақоланинг мазмуни ва ундаги фикрлар учун муаллифлар масъул. Юборилган барча мақолалар махсус антиплагиат дастурида текширилиб, тақризчилар томонидан тавсия этилгандан кейингина чоп этилади.
Мақола матнини расмийлаштириш учун қўйиладиган талаблар
Мақоланинг формати – А4 китобий (книжная), Microsoft Word (*.doc ёки *.docx) форматда бўлиши керак.
Матнинг ёнларидан қолдириладиган ўлчам – 2 см.
Шрифт– Times New Roman.
Мақола матни учун шрифтнинг катталиги – 14, метамаълумотлар (аннотация, калит сўзлар)учун –12.
Мақола матни учун қаторлар оралиғи– 1.
Хат боши (абзац)– 1.
Мақола матни – кенглиги бўйича (по ширине) текисланган бўлиши керак.
Саҳифалар – рақамланмайди.
Ҳар хил график ва жадваллар оқ-қора рангда бўлиши талаб қилинади.
Мақола матнида фойдаланилган адабиётлардан олинган материалга ҳавола унинг фойдаланилган адабиётлар рўйхатидаги тартиб рақами ва шу адабиётга иқтибос материал жойлашган бет қавс ичида, мақола матнининг ўзида алоҳида кўрсатилади (масалан: [1; 25–26- б.]).
Мақоланинг ҳажми – 5-15 бет бўлиши лозим.
Мақоланинг тузилишига қўйиладиган талаблар:
- Журналнинг бўлими (исломшунослик, иқтисодиёт, педагогика, психология, санъатшунослик, сиёссатшунослик, социология, тарих, фалсафа, филология, юриспруденциялардан бири кўрсатилади)-тепа ўнг бурчакда Times New Roman 14 ширфтда.
- Муаллиф(лар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш (ўқиш) жойи, илмий даражаси ва унвони ўзбек, рус, инглиз тилларида саҳифанинг ўнг бурчагида Times New Roman 14 ширфтда.
- Мақоланинг номи-ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги матни (ҳаммаси бош ҳарфлар билан) Times New Roman 14 шрифтда ўрта кенгликда (по центру) бўлиши керак.
- Аннотация-ўзбек, рус ва инглиз тилларида Times New Roman 12 ширфт, 1 интервал оралиқда) ёзилиши керак. Сўзлар сони 30-50тани ташкил этиши керак.
- Калит сўз ва иборалар – (5-10 тадан кам бўлмаган) уч тилда – ўзбек, рус, инглиз тилларида берилади.
- Мақоланинг матни
- Адабиётлар рўйхати. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати алифбо тартибида, Times New Roman 14 шрифтда кўрсатилиши лозим. Фақатгина мақолада фойдаланилган адабиётлар келтирилиши керак.