Информация для авторов

МУАЛЛИФЛАРГА ҚЎЛЛАНМА

Умумий талаблар
журналда иқтисодиёт, педагогика, психология, санъатшунослик, сиёсий, социология, тарих, фалсафа, филология, юридик фанлар бўйича илмий мақолалар чоп этилади. Журналга ўзбек, рус ёки инглиз тилида ёзилган мақолалар қабул қилинади.

Журналга тақдим этилган қўлёзмалар оригинал ва илгари чоп  этилмаган, долзарб ва илмий асосланган бўлиши талаб этилади. Мақоланинг мазмуни ва ундаги фикрлар учун муаллифлар масъул.

Юборилган барча мақолалар махсус антиплагиат дастурида текширилиб, тақризчилар томонидан тавсия этилгандан кейингина чоп этилади.

Таҳририятга мақола қўлёзмаси билан бирга:

1) унга берилган ижобий тақриз;

2) муаллиф томонидан тўлдириладиган баёнот талаб қилинади.

 

Мақола матнини расмийлаштириш учун қўйиладиган талаблар

Мақоланинг формати - А4 китобий (книжная), Microsoft Word (*.doc ёки *.docx) форматда бўлиши керак.

Матнинг ёнларидан қолдириладиган ўлчам – 2 см.

Шрифт– Times New Roman.

Мақола матни учун шрифтнинг катталиги – 14, метамаълумотлар (аннотация, калит сўзлар)учун –12.

Мақола матни учун қаторлар оралиғи– 1.

Хат боши (абзац)– 1.

Мақола матни – кенглиги бўйича (по ширине)  текисланган бўлиши керак.

Саҳифалар – рақамланмайди.

Ҳар хил график ва жадваллар оқ-қора рангда бўлиши талаб қилинади.

Мақола матнида фойдаланилган адабиётлардан олинган материалга ҳавола сатр ости эслатмаларда келтирилади ёки унинг фойдаланилган адабиётлар рўйхатидаги тартиб рақами ва шу адабиётга иқтибос материал жойлашган бет қавс ичида, мақола матнининг ўзида алоҳида кўрсатилади (масалан: [1; 25–26-б.]).

Мақоланинг ҳажми-энг камида 5 бет (бунга аннотация ва калит сўзлар кирмайди), кўпи билан 15 бетгача бўлиши лозим.

 

Мақоланинг тузилишига қўйиладиган талаблар:

  1. Журналнинг бўлими (исломшунослик, иқтисодиёт, педагогика, психология, санъатшунослик, сиёссатшунослик, социология, тарих, фалсафа, филология, юриспруденциялардан бири кўрсатилади)-тепа ўнг бурчакда Times New Roman 14 ширфтда.
  2. Муаллиф(лар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш (ўқиш) жойи, илмий даражаси ва унвони ўзбек, рус, инглиз тилларида саҳифанинг ўнг бурчагида Times New Roman 14 ширфтда.
  3. Мақоланинг номи-ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги матни (ҳаммаси бош ҳарфлар билан) Times New Roman 14 шрифтда ўрта кенгликда (по центру) бўлиши керак.
  4. Аннотация-ўзбек, рус ва инглиз тилларида Times New Roman 12 ширфт, 1 интервал оралиқда) ёзилиши керак. Сўзлар сони 30-50тани ташкил этиши керак.
  5. Калит сўз ва иборалар – (5-10 та сўз) уч тилда – ўзбек, рус, инглиз тилларида берилади.
  6. Мақоланинг матни (IMRAD талаби, яъни 1) Кириш, 2) Адабиётлар таҳлили ва методология, 3) Муҳокама, 4) Натижалар, 5) Хулоса) бўйича расмйилаштирилган бўлиши тавсия этилади.
  7. Адабиётлар рўйхати. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати алифбо тартибида, Times New Roman 14 шрифтда кўрсатилиши лозим. Фақатгина мақолада фойдаланилган адабиётлар келтирилиши керак.